AVO Bank АЖга нисбатан реклама ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик талабларини бузгани учун жарима қўлланади. Рақобат қўмитаси банкнинг сайти ва ижтимоий тармоқдаги реклама материалларида қонун бузилиши ҳолатларини аниқлади.
Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуратов тўртта банк устав капиталини ўз вақтида талаб этилган даражагача оширмаганини маълум қилди. «Пойтахт банк» сотувга қўйилгани учун унга нисбатан санкциялар қўлланмаган, яна иккита банкка эса мажбурият қўйилган.
Марказий банк Банк назорати қўмитаси AVO bank`га (собиқ «Ўзагроэкспортбанк») устав капиталини талаб қилинган даражага — 200 млрд сўмга етказмагани учун кредитлаш ва бошқа харажатларни молиялаштириш ҳамда депозит операцияларини амалга оширишни тақиқлади.
«Ўзагроэкспортбанк» акциядорлари банк номини AVO Bank («ҳаво» сўзининг қисқартмаси) этиб ўзгартириш учун овоз берди. Эндиликда банк Олимжон Шодиев томонидан ташкил этилган AVO компаниялар гуруҳи таркибига киради.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг